АҚШ Суриядаги гуруҳлар орасидан янги ҳамкорлар қидиряпти – WP 

Олам

image

АҚШ разведкаси Сурияда ҳокимиятни эгаллаган исёнчи гуруҳлар орасидан янги потенциал ҳамкорлар қидирмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди.  

“Пентагон разведка агентликлари Суриядаги турли жангари гуруҳларининг кучини баҳоламоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлик манфаатларига мос келадиган ҳамкорларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.

Бошқа бир мудофаа расмийси эса ҳозирда Вашингтон маъмурияти ва Россия Сурияда қолдирилган қуроллар ва жиҳозларни баҳоламоқда, деб хабар берди. Манбага кўра, бу қуроллар АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ишлатилиши мумкин.

АҚШ Давлат департаменти вакили Мэттью Миллер кеча, 9 декабрь куни Вашингтон маъмурияти вакиллари Суриядаги қуролли оппозиция гуруҳлари билан, шу жумладан воситачилар орқали алоқада эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги ИШИД аниқланган нишонларга жанговар самолётлар билан 70 га яқин юқори аниқликдаги зарбалар берганини эълон қилганди. Ҳаво ҳужумлари оқибатида 75 га яқин нишон зарар кўрган. Зарбалар АҚШ ҳаво кучларининг B-52, F-15 ва А-10 самолётлари иштирокида амалга оширилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг