АҚШ Сурияда “Ал-Қоида” етакчиларидан бирини йўқ қилди

Олам

image

АҚШ Қуролли кучлари Суриядаги “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда Президент Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, йўқ қилинган террорчи бутун минтақа бўйлаб “Ал-Қоида” билан ҳамкорлик қилган. Аммо гап айнан қайси етакчи ҳақида кетаётгани айтилмаган. 

“Ушбу дам олиш куни АҚШ қўшинлари Суриядаги “Ал-Қоида” аъзоларидан бирига юқори аниқликдаги авиазарба берди”, дейди Президент.

Шунингдек, Трамп АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла ва ҳарбий учувчиларни муваффақиятли операция билан табриклаган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги хабарига кўра, 15 февраль куни Сурия шимоли-ғарбидаги ҳудудга берилган зарба натижасида “Ал-Қоида”га алоқадор “Хуррас ад-Дин” ташкилоти етакчиларидан бири ўлдирилган. У гуруҳда молиявий операциялар ва логистика учун масъул бўлган.

“Ҳужум террорчиларнинг АҚШ фуқаролари ва ҳарбийларига қарши ҳужумларни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича уринишларини барбод қилиш мақсадида амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ҳукумати “Ал-Қоида” халқаро террористик ташкилотнинг собиқ раҳбари Усома бин Ладеннинг ўғли Омарга мамлакат ҳудудига киришни расман тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг