АҚШ СССРга қарши кураш учун чиқарган ҳарбий самолётларини Украинага бермоқчи
Олам
−
22 Июль 2022
13081АҚШ ҳарбий доираларида A-10 ҳужумчи самолётлари паркини Украинага топшириш таклифи муҳокама қилинмоқда. “The New York Times” нашрининг таъкидлашича, бу ғоя ҳам Украина эҳтиёжлари, ҳам АҚШ ҳаво кучларини ривожлантириш манфаатлари нуқтаи назаридан жуда мантиқий.
А-10 ҳужумкор самолётлари “Совуқ уруш” даврида ердаги нишонларни йўқ қилиш ва биринчи навбатда, Россия томонидан ҳали ҳам кўп фойдаланиладиган Совет танкларига қарши курашиш учун яратилган.
Шу билан бирга, Пентагон Америка стратегларининг келажакдаги Қўшма Штатлар иштирок этиши мумкин ҳарбий можароларга кўпроқ мос келадиган кўп нишонли самолётларни сотиб олиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун маблағларни бўшатиш мақсадида йиллар давомида ушбу машиналардан халос бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Аммо Америка ҳарбийлари бунинг учун ҳали Конгрессдан рухсат ололмаган; қонунчилар ўжарлик билан А-10 паркини сақлаш ва модернизация қилиш учун пул ажратган.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари котиби Фрэнк Кендалл бу ҳафта ўзининг бир қанча баёнотларида А-10 ни Украинага топшириш имконияти борлигини айтган.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи генерал Чарльз Браун Аспен хавфсизлик форумида А-10 ҳақида тўғридан-тўғри гапирмади, лекин жанговар самолётларни Украинага ўтказиш имкониятини тан олди.
Вашингтонда Ф-16 қирувчи самолётларини Украинага топшириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда, бироқ Киевдагиларнинг ҳаммаси ҳам бу самолётнинг жорий уруш эҳтиёжлари учун фойдалилигига ишончи комил эмас.
Ҳозиргача Байден маъмурияти самолётларни Украинага, ҳатто НАТОнинг бошқа давлатларидан ҳам олиб ўтишга қаршилик кўрсатиб келаётганди, чунки Москвада бу ҳаракат АҚШнинг урушдаги иштирокининг кучайиши сифатида қабул қилинади, деган хавотир бўлган.
LiveБарчаси