АҚШ Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритди
Олам
−
28 Март
4450Қўшма Штатлар кеча, 27 март куни Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган олти нафар шахс ва икки компанияни Шимолий Кореянинг қурол-яроғ дастурига маблағ ўтказишда айблаб, “қора рўйхат”га киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнот берди.
Унда айтилишича, бу ҳаракатлар Жанубий Корея билан келишилган ҳолда амалга оширилган. Баёнотда олти кишининг исмлари келтирилган: Ю Пу Унг, Ри Тонг Хёк, Хан Чол Ман, О Ин Чун, Чон Сон Хо ва Жон Ён Гун.
Санкцияланган компаниялар орасида Владивостокдаги Alis LLC ва БААда рўйхатдан ўтган Pioneer Bencont Star Real Estate ҳам бор. Билдирилишича, иккала компания ҳам Шимолий Корея армияси билан боғлиқ бўлган Chinyong Information Technology Cooperation’нинг бир қисмидир.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йилнинг май ойидан бери санкциялар остида бўлган Chinyong Россия ва Лаосда ишлайдиган Шимолий Корея IT ходимларини бошқариш учун компаниялар ва вакиллар тармоғидан фойдаланади.
Маълумот учун, АҚШ ва Жанубий Корея шу ҳафтада КХДР учун ноқонуний нефт импортининг олдини олишга қаратилган янги ишчи гуруҳ тузилгани ҳақида эълон қилди. Улар бу ҳаракатини БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий қилинган мавжуд халқаро санкциялар деярли иш бермаётгани билан изоҳлади.
LiveБарчаси