АҚШ Россиянинг Украинага “бостириб кириш” вақтини айтди 

Олам

image

Россиянинг Украинага “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили Жен Псаки таъкидлади. 

“Биз Россия ҳукумати босқинга тайёргарлик кўраётганидан хавотирдамиз. Биз буни аввал ҳам кўрганмиз ва бу бизни 2014 йилга, жумладан, Украинани мамлакат шарқидаги Россия кучларига қарши ҳужумлар уюштиришда айблаш учун саботаж ва ахборот операцияларига қайтаради. Россия ҳарбий режалари январь ва февраль ўрталарида бошланиши мумкин бўлган ҳарбий босқиндан бир неча ҳафта олдин бундай фаолиятни бошлашдан иборат”, деган Псаки брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Россия бундай босқин учун баҳона тўқиши мумкин. 

Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина альянсга аъзо бўлишини, Россиянинг бунга аралашишга ҳаққи йўқлигини айтганди.  

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида даъволар илгари сурилмоқда. Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, у бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини истисно этмаган ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

909

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг