АҚШ россиялик космонавтга виза бермади 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари россиялик космонавт Николай Чубга тушунтиришсиз виза бермади. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги маълум қилган.  

“Халқаро космик станцияга парвози 2023 йил баҳорида режалаштирилган космонавт Николай Чубга АҚШга кириш визаси ҳеч қандай тушунтиришсиз рад этилган”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, барча россиялик космонавтлар Халқаро космик станцияга учишдан олдин анъанавий тарзда Жонсон космик марказида машғулотлардан ўтади. Улар
станциянинг Америка сегменти тузилишини худди америкалик астронавтлар Россияда тайёрланаётгани каби ўрганади. 

“Роскосмос” россиялик космонавтга виза берилмагани ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаган. 

Маълумот ўрнида, Николай Чуб 2012 йилда Россия космонавтлар гуруҳига қўшилган, у ҳали парвоз тажрибасига эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг