АҚШ россиялик хакерларнинг “боши учун” $10 млн мукофот эълон қилди

Олам

image

АҚШ расмийлари россиялик хакерлар ҳақида маълумот берганлик учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 14 июль куни Америка Қўшма Штатлари Адлия вазирлиги сайтида хабар берилди.

Аниқлик киритилишича, ушбу мукофот Санкт-Петербургдан бўлган ва муҳим инфратузилма объектларига киберҳужумлар уюштиришда гумонланаётган уч нафар россиялик хакер ҳақидаги маълумот учун тўланади.

Вазирлик маълумотларига кўра, айбланувчиларга нисбатан компьютер соҳасидаги жиноятлар, интернет орқали фирибгарлик ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) бўйича сиртдан айблов қўйилган.

Қайд этилишича, хакерлар томонидан фойдаланилган инфратузилма орқали АҚШдаги ўнлаб ташкилотларга, жумладан, банклар, мактаблар, шифохоналар, давлат идоралари ва медиакомпанияларга ҳужумлар уюштирилган. Кўрилган умумий зарар ўнлаб миллион долларни ташкил этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбий разведкаси манфаатларига ишлайдиган хакерлар гуруҳи кўплаб мамлакатларнинг ҳарбий ва ҳукумат тузилмаларини Wi-Fi роутерлар орқали кузатиш бўйича йирик кузатув кампанияси ортида тургани маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг