АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда
Олам
−
19 Май 2023
3331АҚШ Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиши кутилмоқда. Қора рўйхатга АҚШдан экспорт қилувчи 70 та ташкилот, шунингдек, 300 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар, кемалар ва самолётлар киритилади. Бу ҳақда “USA Today” нашри хабар берди.
Бу галги санкциялар сезиларли даражада кучли бўлиши расмийлар томонидан ваъда қилинди. “The Times” нашрига кўра, янги чекловлар пакети бугун, 19 май куни Хиросимадаги G7 саммитида расман эълон қилиниши кутилмоқда. Саммит доирасида ассоциация Украина билан бирдамлик баёнотини эълон қилиши ҳақида маълумот берилган. “Катта еттилик”нинг бошқа аъзолари Москвага нисбатан ўзларининг қўшича чеклов чораларини тайёрламоқда ва Қўшма Штатлар ўз санкцияларини Европа Иттифоқи ва Буюк Британия жорий қилган санкцияларга мослаштириш устида ишламоқда.
“Европа Иттифоқи ҳам ўзининг санкциялар пакети устида ишламоқда ва Европа товарларининг Россия орқали учинчи давлатларга транзитини тақиқлаш ва санкцияланган маҳсулотларни етказиб бериши мумкин бўлган давлатларга товарлар экспортини тақиқлаш кутилмоқда”, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Эслатиб ўтамиз, G7 давлатлари етакчилари Россиянинг энергетика секторига нисбатан санкцияларни кучайтириш, аксилроссия чекловларини айланиб ўтишни тўхтатиш, шунингдек, экспорт чекловлари бўйича янги чораларни эълон қилиш ниятини билдирган эди.
Иброҳимжон Ғаффоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь