АҚШ Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди (рўйхат)

Олам

image

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди. Янги тўлқин биринчи навбатда Россиянинг ҳарбий-саноат секторига, илм-фан, банклар ва тоғ-кон саноатига қаратилган. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги ёзма баёнотида айтилади. 

АҚШ Молия вазирлигига кўра, Россиянинг уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи маҳсулотларга киришини қийинлаштириш, Россиянинг металл ва тоғ-кон саноатидан тушадиган даромадларини қисқартириш, Москванинг келажакдаги энергетика салоҳиятига путур етказиш, Россиянинг халқаро молия тизимига киришини қисқартириш, Россияни G7 мамлакатлари томонидан ишлаб чиқарилган технологиялардан маҳрум қилиш учун жорий чоралар кўрилмоқда.

Қора рўйхатга импортчилар, ишлаб чиқувчилар ва технология етказиб берувчилар, жумладан, 11 та Россия компанияси ва 3 та Қирғизистон корхонаси киритилган.

Қора рўйхатга киритилганлар:

•  Россиянинг собиқ молия вазири Алексей Кудрин.

•  Россия Федерацияси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Леонид Горнин, Иқтисодий ривожланиш вазирининг ўринбосари Алексей Херсонцев, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Василий Осьмаков, Энергетика вазирининг ўринбосари Павел Сниккарс, Россия Федерацияси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокин, Россия Федерацияси Тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Илья Торосов, Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Смоленск вилояти губернатори Василий Анохин.

•  "Алроса” олмос компанияси бош директори Павел Мариничев, Федерал хавфсизлик хизмати директорининг биринчи ўринбосари Сергей Королев, ВСС компанияси раҳбари Анатолий Смолин.

•  “Курганприбор”, Климовский картриж заводи, “Астрофизика” лазер тизимлари ва комплекслари маркази.

•  Сахалин юк ташиш компаниясининг 14 та кемаси, шу жумладан юк ва йўловчи кемалари, контейнер кемалари.

•  “Калашников” концерни бош директори Владимир Лепин, “Втормет” савдо уйи раҳбари Максим Солдатов, CIC бош директори Татьяна Иванова ва “Легион” бош директори Игорь Страмилов.

•  Банклар “Тинькофф”, “Солидарность”, “Юнистрим”, Локо-Банк ва Санкт-Петербург ижтимоий тижорат банки.

•  “Росатом”, “Пропульсия” ва “Муҳим ахборот тизимлари" шўъба корхоналари.

•  "Газпромнефть Охрана" ва “Легат” хусусий хавфсизлик ташкилотлари.

•  Россиянинг ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқарувчилари (Қозон давлат порох заводи, Тамбов порох заводи ва бошқалар).

•  Аэрокосмик, квант технологиялари ва илғор компьютер технологиялари каби асосий тармоқлардаги ташкилотлар (Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти, “Арсенал” машинасозлик заводи, “Факел” конструкторлик бюроси).

•  Илмий-тадқиқот ташкилотлари (масалан, П.Л.Капица номидаги Физик муаммолар институти ва Россия Фанлар академиясининг Сибирь филиали лазер физикаси институти).

•  Камида бешта Россия тижорат банклари, металлургия, кончилик компаниялари (“Уралэлектромедь”) ва фирмалар.

•  Нефть ва газ соҳасидаги ташкилотлар (“Нефтегазавтоматика”, “Газнефтемаш”).


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made