АҚШ Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди. “Қора рўйхат”да эса Хитой компаниялари

Олам

image

Қўшма Штатлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун 400 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга санкциялар киритди. Бу ҳақда бугун, 23 август куни Давлат департаменти маълум қилди.

Гап Москвага Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш ва ҳарбий салоҳиятни ривожлантиришга ёрдам берадиган Хитой фирмаларига қарши қаратилган чоралар ҳақида кетмоқда. Вашингтон Пекинни Россиянинг ҳарбий-саноат базасини қўллаб-қувватлашдан тийилиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирган ва аллақачон Москванинг ҳарбий мақсадларда муайян технологиялардан фойдаланиш имкониятларини чеклашга қаратилган юзлаб санкцияларни жорий қилган.

Давлат департаментининг 190 та субъектга нисбатан санкциялари кўрсатилган фактлар варақасида таъкидланишича, сўнгги санкциялар Россияга дастгоҳлар ва микроэлектроника етказиб бериш билан шуғулланувчи Хитой компанияларига нисбатан чораларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, чоралар Россиянинг энергетика секторига санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги компанияларни (нишонга олиш) бўйсундиришга қаратилган қадамларни ўз ичига олади.

“Бугунги ҳаракатлар... (Россиянинг) энергетика лойиҳаларидан даромад олиш қобилиятини пасайтиради ва уруш машинасини етказиб бериш учун материаллар сотиб олишига йўл қўймайди”, деб тушунтиради Давлат департаментининг Иқтисодий санкцияларни қўллаш департаменти бошлиғи Аарон Форсберг.

Санкциялар Хитойнинг Dalian Machine Tool Group компаниясининг импорт-экспорт бўлинмасини ўз ичига олган бўлиб, давлат департаменти маълумотларига кўра, у Россия компанияларига 4 миллион долларлик икки томонлама мақсадли маҳсулотлар етказиб берган.

Билдирилишича, охирги санкциялар Россия Украинада фойдаланаётган Орлан дронларида ишлатиладиган компонентларни етказиб берувчи фирмаларга нисбатан чораларни ҳам ўз ичига олади.

Вашингтон, шунингдек, санкциялар орқали Россияда бўлажак энергетика лойиҳалари, шунингдек, суюлтирилган газ (LNG) етказиб беришни тўхтатмоқчи. Санкциялар, шунингдек, нефть ва газ етказиб бериш билан шуғулланадиган компанияларга, масалан, яқинда тўртта LNG танкерини сотиб олган БААда жойлашган White Fox Ship Management каби компанияларга қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг