АҚШ Россия учун қурол сотиб олаётганларни жазоламоқчи
Олам
−
14 Ноябрь 2022
8771Америка Қўшма Штатлари Россия Федерацияси учун ҳарбий технологиялар сотиб олиш билан шуғуллануви 14 нафар жисмоний ва 28 та юридик шахсдан иборат трансмиллий тармоққа нисбатан санкциялар қўлламоқчи. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Жэнет Йеллен маълум қилган.
Йеллен чекловларга дучор бўладиган шахслар ва компаниялар қайси мамлакатларда жойлашганини аниқлашдан бош тортган. Вазирнинг сўзларига кўра, хусусан, молиявий воситачиларга таъсир кўрсатадиган санкциялар бугун, 14 ноябрь куни эълон қилинади.
“Бу Россия Федерациясининг ҳарбий саъй-ҳаракатларига путур етказиш ва уни санкциялар ва экспорт назорати чоралари орқали зарур жиҳозлардан маҳрум этишга қаратилган кенг кўламли ҳаракатларимизнинг бир қисмидир”, деган АҚШ Молия вазири.
Шимолий Корея ва Эрон Ислом Республикаси Россияга қурол беришда айбланади. Эрон Россияга қурол сотаётгани ҳақидаги хабарларни рад этиб келарди. Бироқ, шу йилнинг 5 ноябрь куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн Россияга дронлар Украинага уруш қилинишидан олдин етказиб берилгани тан олди. Шимолий Корея эса русларга қурол бераётгани ҳақидаги иддаоларни уйдирма деб атади ва АҚШни мамлакатнинг обрўсига путур етказишда айблади.
LiveБарчаси