АҚШ разведкаси қайси давлатларни таҳдид сифатида кўришини маълум қилди

Олам

image
Даҳанаки жангчилар: АҚШ-Хитой қарама-қаршилигида ким қудратлироқ? (1-қисм) north_east

Даҳанаки жангчилар: АҚШ-Хитой қарама-қаршилигида ким қудратлироқ? (1-қисм)

АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси 2021 йилдаги глобал таҳдидлар тўғрисида ҳисобот тайёрлади. Ушбу ҳисоботда Хитой ва Россия АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларига таҳдид солувчи давлат сифатида қайд этилган. Тегишли ҳужжат АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинган.

Ҳисоботда россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарлангани ҳақида ҳам сўз боради. Қайд этилишича, Россияда Навальнийни заҳарлашда қўлланилгани айтилаётган “Новичок” каби декларация қилинмаган кимёвий қуроллар захираси бор.

“Қўшма Штатларнинг асосий рақиблари бўлган Хитой ва Россияда, АҚШнинг ҳарбий устунлигига қарши чиқиш учун воситалар ишлаб чиқилмоқда”, дейилади ҳужжатда. 

АҚШга қарши восита деганда прокси қўшинлар, ёлланма аскарлардан фойдаланиш, киберҳужумлар, маълумот билан оммани манипуляция қилиш ва мамлакат иқтисодий қудратига путур етказиши назарда тутилган.

“Хитой катта хавфсизлик муаммосини келтириб чиқармоқда ва Қўшма Штатларнинг узоқ муддатли стратегик рақиби бўлиб қолмоқда”, дейилади ҳужжатда.

Ҳисоботда Россия ҳарбий кучлари эса АҚШ мавжудлигига тўғридан-тўғри таҳдид солувчи хатар, шунингдек, Россияга чегарадош бўлган мамлакатларга ўз таъсирини ўтказиш воситаси сифатида кўрсатилган. Ҳужжатга кўра, бу орқали Москва Вашингтоннинг глобал етакчилигига қарши чиқиши мумкин.

Ҳисобот муаллифларининг ёзишича, ҳозирги пайтда Россия АҚШ билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан деярли манфаатдор эмас, аммо у Ғарбга нисбатан қарши туришдан воз кечмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

518

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг