АҚШ президентлигига номзод Кеннеди Россиянинг тарафини олиб чиқди
Олам
−
15 Август 2023
14859НАТО ва Россия ўртасида зиддият юзага келган тақдирда альянс омон қолмайди ва парчаланиб кетади. Бу ҳақда Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига даъвогар кичик Роберт Кеннеди Британиянинг “GB News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
"Украина Россия ва АҚШ ўртасидаги геосиёсий курашда қўғирчоқ бўлиб, унга НАТОнинг барча аъзолари жалб қилинмоқда ва бу альянсни йўқ қилади, чунки мен НАТОнинг барча аъзолари, масалан, Греция Россияга қарши уруш бошлаш учун жасорат топади, деб ўйламайман ва буни ҳеч ким хоҳламайди", дейди сиёсатчи.
Шунингдек, Кеннеди миллионлаб америкаликлар тиббий суғурта ва озиқ-овқат талонларисиз қолган бир пайтда АҚШнинг Украинага кўмак учун сарфлаган маблағи аллақачон 130 миллиард долларни ташкил этганини урғулаган.
Маълумот учун, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун ариза топширган. Сиёсатчи сенатор Роберт Кеннедининг (1925-1968) ўғли ва собиқ Америка етакчиси Жон Кеннедининг (1917-1963) жияни ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ кичик Роберт Кеннеди АҚШ Пентагоннинг 2001 йилги биоқурол дастурлари доирасида Украинада биолабораториялар ташкил қилганини айтганди.
LiveБарчаси