АҚШ президенти бўлишга кимнинг имконияти юқори? Тадқиқот ўтказилди
Олам
−
18 Февраль 2023
14679Harvard CAPS-Harris социологик хизмати АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденнинг сайловда ғалаба қозониш имкониятларини баҳоловчи тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган баёнотномада келтирилди.
Сўровнома натижаларига кўра, Дональд Трампнинг имкониятлари Байденникидан юқори экани аниқланди.
“Трамп Республикачилар вакили сифатида президентликка ягона етакчи номзод бўлиб турибди”, дейилади баёнотда.
Сўровнома маълумотларига кўра, агар яқин кунларда сайлов бўлиб ўтса, сайловчиларнинг 46 фоизи Трампга, 41 фоизи Байденга овоз беришлари мумкин. Аҳолининг 13 фоизи эса ҳали бир қарорга келмаган.
Агар президентлик беллашувида фақат Трамп ва Камала Харрис иштирок этса, респондентларнинг 49 фоизи собиқ президентга, 39 фоизи эса амалдаги вице-президентга овоз бериши мумкин.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-16 февраль кунлари ўтказилган “саккиз номзод иштирокидаги фаразий сайлов”да Трамп ўз партиядошларини ҳам мағлуб этди. Унда америкалик сайловчиларнинг 1838 нафари иштирок этди. Сайловчиларнинг 37 фоизи собиқ президентга, 19 фоизи Флорида губернатори Рон ДеСантисга, 7 фоизи Жанубий Каролина губернатори Никки Хейлига овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 8 ноябрь куни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини қўйиш ниятида АҚШ Конгрессига мурожаaт қилган эди. Мамлакатнинг амалдаги Президенти Жо Байден ҳам сайловларда ўз номзодини илгари сурди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси