Трамп тез орада президентлик пойгасига киришмоқчи

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида ва 8 ноябрь куни АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг ўзининг қайта сайланиш кампаниясини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Трампнинг маслаҳатчисига таяниб, хабар бермоқда.

"Трамп 2024 йилда ўз номзодини қўяди. Ўйлайманки, у ўз номзодини қўйишни истайди ва Шукроналик кунидан олдин номзоднинг эълон қилиниши унга рақибларидан устунлик беради ва у буни тушуняпти”, дейди собиқ Президентнинг маслаҳатчиси.

Агентликка кўра, Трамп келаси ҳафтадаги сайловлардан сўнг кампаниясини эълон қилмоқчи ва бир қанча шахслар кампанияга қўшиладими ёки йўқми буни текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ҳам ўз номзодини қўйиши ҳақида маълумот берилган эди.

Маълумот ўрнида, YouGov сўрови америкаликларнинг ярмидан кўпи АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трампнинг 2024 йилда яна бир муддатга сайланишини истамаслигини кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг