АҚШ нархлар тушганидан фойдаланиб, миллий нефть захираларини тўлдириб олади
Олам
−
21 Апрель 2020
6765АҚШнинг миллий нефть захиралари маҳсулотнинг рекорд даражадаги паст нархлари туфайли тўлиқ тўлдирилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Биз нефть омборларига 75 миллион баррел маҳсулот юборишни режалаштиряпмиз. Узоқ вақт ичида биринчи марта захира тўлдирилади“, дейди АҚШ раҳбари.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг максимал стратегик нефть захираси 713,5 миллион баррелга тенг. Аввалроқ, АҚШ Энергетика вазирлиги стратегик нефть захираси учун АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган 77 миллион баррел маҳсулотни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 апрелида халқаро бозорлардаги нефть 0 қийматларгача тушиб кетди. Бугун, 21 апрель куни маҳсулот нархи 0 қийматдан бироз кўтарилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь