Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 246 йиллиги нишонланди
Жамият
−
15 Июнь 2022
4653Кеча, 14 июнь куни пойтахт Тошкентда Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 246 йиллиги ва Ўзбекистон-АҚШ дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги катта тантана қилинди.
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси бўлиб ўтган тадбирга давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари фаоллари, хорижий мамлакатлар элчилари ва дипломатик корпус вакиллари, журналистлар жам бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов, Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қатнашди.
Расмий қабул маросими аввалида Дэниел Розенблюм сўзга чиқиб, бундан 246 йил аввал қабул қилинган ва ҳамон Америка бошқарувида тамал қоида бўлиб келаётган Мустақиллик декларациясинининг аҳамияти ҳақида гапирди.
АҚШнинг Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган Декларация Конгресс томонидан 1776 йил 2 июлда Филаделфияда (Пенсилвания штати) қабул қилинган. Икки кун ўтгач, Конгресс ҳужжатнинг ўзгартирилган вариантини маъқуллади ва оммага тарқатишни буюрди. Шунинг учун Америка Қўшма Штатларининг мустақиллик куни 4 июль этиб белгиланди.
Тадбир тафсилотлари ҳақида келгуси мақолаларда ўқишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь