АҚШ мамлакатдан фуқароларини олиб чиқиб кетмаган давлатларни санкция билан қўрқитмоқчи

Олам

image

АҚШ ҳукумати ўз фуқароларини қабул қилишни хоҳламаётган ёки асоссиз равишда кечиктираётган мамлакатларга виза санкцияларини қўллашни бошлайди. Тегишли фармонга кеча, 10 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп имзо чекди. Ҳужжат матни Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Қарорда қайд этилишича, SARS-CoV-2 коронавируси сабабли давом этаётган пандемия пайтида бошқа мамлакатлар фуқароларини олиб чиқиш ишларини кечиктириши “америкаликлар соғлиғи учун хавф туғдиради“. Трамп маъмуриятида АҚШда қолган чет элликлар қонун бузувчи деб ҳисобланади.

Ҳужжат имзолангандан сўнг, АҚШ Ички хавфсизлик котиби ушбу фармонда қайт этилган талабларни бажармаган давлатлар рўйхатини Давлат котибига тақдим этади. Шундан сўнг, ушбу давлатларга етти кундан кечиктирмай санкциялар қўллаш бошланади. Санкциялар, АҚШ ички хавфсизлик котиби фуқароларни қайтариш бўйича ишлар бошлангани тўғрисида Давлат котибига хабар берганидан сўнг тўхтатилади.

Сўнгги маълумотларга кўра АҚШда коронавирус билан боғлиқ 501 301 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 29 077 нафари соғайган, 18 758 нафари эса вафот этган

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коронавирус Санкция

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг