АҚШ кучлари Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди

Олам

image

Кеча, 23 март куни АҚШ ҳарбийлари Суриядаги Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси билан алоқадор нишонларга бир қатор ҳаво ҳужумларини бошлади. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳаракат жавоб зарбаси бўлиб, бунга кеча, 23 март куни Сурия шимоли-шарқидаги АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалицияси базасига учувчисиз ҳаво қурилмаси орқали уюштирилган ҳужум оқибатида бир америкалик пудратчи ҳалок бўлгани, беш нафар америкалик аскар ва яна бир америкалик пудратчи яралангани сабаб қилиб кўрсатилган.

“Президент Жо Байденнинг кўрсатмаси билан мен АҚШ Марказий қўмондонлигига бугун кечқурун Сурия шарқида Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси билан алоқадор гуруҳлар томонидан фойдаланиладиган объектларга аниқ ҳаво ҳужумлари уюштиришга рухсат бердим”, деган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

Пентагон маълумотларига кўра, аниқ зарбалар америкалик ҳарбий хизматчиларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган. Қўшма Штатлар кучайиш хавфини чеклаш ва йўқотишларни минималлаштириш учун мутаносиб ва оқилона чоралар кўргани қайд этилган. 

“Президент Байден аниқ таъкидлаганидек, биз халқимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрамиз ва ҳар доим ўзимиз танлаган вақт ва жойда жавоб қайтарамиз. Ҳеч бир гуруҳнинг бизнинг қўшинларимизга зарбаси жавобсиз қолмайди”, деган Пентагон раҳбари.

Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, икки нафар жароҳатланган аскарга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, уч нафар аскар ва бир пудратчи Ироқдаги коалициянинг тиббиёт муассасаларига ётқизилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Суриядаги аэропортга зарба берган эди. Сурия Мудофаа вазирлиги ҳужум Ўрта Ер денгизидан амалга оширилганини маълум қилган бўлсада, қурбонлар ва кўрилган зарар ҳақида ҳеч нарсани очиқламаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Эрон ҳаво ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг