АҚШ Конгрессида Нетаньяхуга қарши юзлаб яҳудийлар иштирокида намойиш бўлди

Олам

image

АҚШ Конгресси биносида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Билдирилишича, юзлаб яҳудий фаоллари Нетаньяху ва Исроилнинг блокададаги Ғазо секторидаги ҳужумларига қарши норозилик билдириш учун Конгресс биноларидан бирида тўпланишди.

Намойишчилар “Ҳозироқ ўт очишни тўхтатинг” деган плакатларни намойиш этди ва “Ғазо учун ҳаёт”, “Фаластинга озодлик” ва “Геноцидни тўхтатинг” каби шиорларни айтди. Шунингдек, намойиш иштирокчилари Исроилни қуроллантирмасликка ва Ғазода тезда ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ минглаб намойишчилар Нетаньяхуни АҚШга бормасликка чақирганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Нетаньяху яҳудий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг