АҚШ Киевга 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди (рўйхат)
Олам
−
11 Май
3803АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Янги ёрдам пакети 300 километргача учадиган ракеталарни ўз ичига олади, бу қуролнинг октябрь ойида етказиб берилган версиясидан икки баравар кўп. Шунингдек, ушбу қуроллар берилади:
- Patriot ҳаво мудофааси тизимлари ва ер-ҳаво ракета тизимлари учун қўшимча ҳаво мудофааси ўқ-дорилари
- Stinger зенит ракеталари
- Ракеталар ва радарларни Украина тизимлари билан бирлаштириш учун ускуналар
- 155 ва 105 мм артиллерия снарядлари
- Javelin ва АТ-4 танкка қарши тизимлари
- Самолёт ўқ-дорилари
- юқори тезликдаги радиацияга қарши ракеталар (HARM)
- Bradley пиёда аскарларининг жанговар машиналари
- М113 зирҳли транспорт воситалари
- HMMWV ва MRAP синфидаги ҳарбий машиналар
- қирғоқ ва дарё патруль катерлари
- гранаталар ва ўқ-дорилар
- кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий ҳимоя воситалари
“Булар жасур Украина халқини Россия тажовузидан ҳимоя қилишда ёрдам бериши керак. Қўшма Штатлар ва халқаро коалиция Украина эркинлигини ҳимоя қилишда давом этади”, дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида.
Бу АҚШ Президенти Байден Украинага 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи қонунни имзолаган 24 апрелдан буён Украинага кўрсатилган учинчи ёрдамдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биринчи F-16 қирувчи самолётлари Украинага июнь ёки июль ойларида етказилиши айтилганди.
Бундан ташқари, Франция Украинага муддати ўтган узоқ масофали Scalp ракеталарини, Германия эса 3 та HIMARS ракета учиргичларини етказиб бериши маълум қилинганди.
LiveБарчаси