Украина ёзда биринчи F-16 қирувчиларини олади – “Reuters”
Олам
−
11 Май 2024 3776 1 дақиқа
Биринчи F-16 қирувчи самолётлари Украинага июнь ёки июль ойларида етказилади. Бу ҳақда “Reuters” Киевдаги ҳарбий манбага таяниб хабар берди.
Манба самолётни қайси давлат етказиб беришига аниқлик киритмаган. Аввалроқ Дания, Нидерландия, Норвегия ва Бельгия Киевга F-16 самолётларини юборишга ваъда берган эди.
“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, Россия армиясининг Харьков вилоятидаги ҳужуми шароитида F-16 самолётларини етказиб бериш Украина ҳаво кучларининг “ҳаётий” янгиланишига айланиши мумкин.
Умуман олганда, Украина 45 га яқин самолёт қабул қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Украинага муддати ўтган узоқ масофали Scalp ракеталарини, Германия эса 3 та HIMARS ракета учиргичларини етказиб бериши маълум қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025