АҚШ Киевга ҳисоб беряптими? (видео)
Олам
−
10:24 914 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ томони сўнгги кунларда Москвада бўлиб ўтган бир қатор учрашувлар ҳақида Киевга маълумот берганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 28 август куни Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Бугун Америка томони бизга шу кунларда Москвада бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида маълумот берди. У ерда бир қатор учрашувлар бўлиб ўтган. Учрашувлардан олдин биз гаплашдик ва энди яна Америка томони билан гаплашдик”, деган Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Украина АҚШнинг Россия билан мулоқотдаги “зарур оҳанг”ини ҳамда кейинги қадамларни мувофиқлаштиришга уринаётганини қадрлайди.
“Маълумот ва Россия билан суҳбатнинг зарур оҳанги учун ташаккур. Биз қадамларнинг уйғунлигини ва Америка нима қилиш кераклиги ҳамда нимага эришиш кераклиги ҳақида реалистик тасаввурни илгари сураётганини қадрлаймиз”, деган Украина Президенти.
Шунингдек, Зеленский Россия урушни тугатиши кераклигини ва бунинг учун барча зарур шароитлар яратилиши лозимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф Россия пойтахти Москвага эълон қилинмаган музокаралар учун борган эди.
Шундан сўнг, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Марказий разведка бошқармаси директорининг Москвага ташрифи икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан боғлиқ бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам Жон Рэтклифф билан Москвада учрашганини тасдиқлаганди.
Кеча, 28 август куни эса АҚШ Президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклиффни Москвага махфий сафарга шахсан ўзи юборгани маълум бўлди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август