АҚШ-Хитой муносабатлари “ҳаво шари машмашаси” сабаб заифлашмади – Байден
Олам
−
07 Февраль 2023
3400АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар Қўшма Штатлар томонидан жосусликда гумон қилинган Хитойга тегишли ҳаво шарини уриб туширилгани сабабли заифлашмаганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Оқ уй олдида журналистлар билан суҳбатлашган Байден ҳар доим шарни керак пайтда уриб тушириш шарт деган фикрда эканини айтган.
Ҳаво шари ҳодисаси АҚШ-Хитой муносабатларини заифлаштиргани ёки йўқлиги сўралганда:
“Йўқ. Биз Хитойга нима қилишимизни тушунтирдик. Улар бизнинг позициямизни тушунишди. Биз бу фикрдан қайтмаймиз. Биз тўғри иш қилдик ва бу заифлаштириш ёки кучайтириш масаласи эмас – бу ҳақиқат”, деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Каролина қирғоқлари яқинида Хитой ҳаво шари уриб туширилган ва бундан сўнг Хитой ТИВ ҳолат АҚШ-Хитой муносабатларини кескинлаштиргани ҳамда Хитой қарши жавоб чорасини кўришини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь