АҚШ Хитой компанияларига санкция киритди. Бунга Хитой нима дейди?

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Хитойга тегишли бешта компанияни Эронга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришда ёрдам беришда айблаб, уларга қарши санкция киритди. Бунга эса Хитой кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг бугун, 10 март куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“АҚШнинг бир томонлама санкциялари халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини бузади. Хитой бунга доимо кескин қаршилик кўрсатган. Пекин қонунга мувофиқ Хитой компанияларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда давом этади”, дейди Мао Нинг.

Маълум бўлишича, АҚШ расмийлари Эронни дрон ишлаб чиқариш ва харид қилишда қўллаб-қувватлашга алоқадор бўлган бешта юридик ва бир жисмоний шахсга нисбатан санкциялар киритган. Санкциялар қўлланган компаниялар Хитойда жойлашган бўлиб, улар аэрокосмика саноати учун минглаб қисмларни, жумладан, дронлар иловалари учун ишлатилиши мумкин бўлган қисмларни сотиш ва жўнатиш учун жавобгар деб топилган. KOTO Machinery, Guilin Alpha Rubber & Plastics Technology, S&C Trade PTY ва унинг ходимларидан бири, Shenzhen Caspro Technology, шунингдек, Гонконгдаги Raven International компаниялари чекловларга дучор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ санкция Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг