АҚШ, Хитой, Британия... Ривожланган давлатларда Қиличдорўғли Эрдўғанни ортда қолдирди
Олам
−
15 Май 2023
14738АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Бахрайн қироллиги, Хитой Халқ Республикаси, Эстония, Италия, Япония, Уммон султонлиги, Испания, Сингапур, Ирландия, Исроил, Янги Зеландия, Швеция, Швейцарияда яшаётган туркияликларнинг кўп қисми кеча, 14 май куни бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг асосий рақиби “Жумҳурият халқ” партиясидан номзод Камол Қиличдорўғлини қўллаб-қувватлаган. Бу маълумотлар хорижий мамлакатларда ўтган овоз бериш жараёнларидан кейинги эълон қилинган ахборотномада айтилган.
Хусусан, Бирлашган Араб Амирликларида 1680 киши ёки овоз берганларнинг 31,5 фоизи Эрдўған номзодини ёқлаган. 48 киши ёки 0,9 фоиз овоз берувчи Муҳаррам Инжени танлаган. Камол Қиличдорўғли тарафдорлари эса Эрдўғанникидан икки баравар кўп: 3488 та овоз ёки 65,5 фоиз.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган Қироллигида ҳам Қиличдорўғлининг тарафдорлари кўпроқ яшаётгани маълум бўлди. Натижалар қуйидагича:
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 11112 та овоз (18,2 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 870 та овоз (1,4 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 48163 (79 фоиз);
- Синан Оғанга – 800 та овоз (1,3 фоиз).
Америка Қўшма Штатларида эса Камол Қиличдорўғлининг қўли катта фарқ билан баланд келган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 7631 та овоз (16,7 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 634 та овоз (1,3 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 36328 (79,8 фоиз);
- Синан Оғанга – 914 та овоз (2 фоиз).
Жанубий Кореядаги натижаларда ҳам Камол Қиличдорўғли пешқадамлигини кўриш мумкин.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 91 та овоз (17,2 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 14 та овоз (2,6 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 398 (75,5 фоиз);
- Синан Оғанга – 24 та овоз (4,5 фоиз).
Эстониядаги вазият бошқа мамлакатлардагидан анча оғирроқ. Бу ерда овоз берган туркларнинг бор-йўғи 25 нафари амалдаги давлат раҳбари Эрдўғанни қўллаб-қувватлаган, холос.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 25 та овоз (3,7 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 10 та овоз (1,5 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 605 (91,5 фоиз);
- Синан Оғанга – 21 та овоз (3,1 фоиз).
Грузиядаги вазият эса қуйидагича:
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 315 та овоз (31,3 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 12 та овоз (1,1 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 639 (63,5 фоиз);
- Синан Оғанга – 39 та овоз (3,8 фоиз).
Австралияда яшаётган турклар ҳам кўпчилиги Қиличдорўғлини қўллаб-қувватлаган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 7030 та овоз (42,3 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 222 та овоз (1,3 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 9099 (54,8 фоиз);
- Синан Оғанга – 247 та овоз (1,4 фоиз).
Баҳрайн қироллигида яшаётган туркларнинг ҳам катта қисми Эрдўғандан кўра Қиличдорўғли президентликка келишини ёқлаган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 217 та овоз (24,2 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 5 та овоз (0,5 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 651 (72,8 фоиз);
- Синан Оғанга – 21 та овоз (2,3 фоиз).
Хитойда ҳам вазият “Жумҳурият халқ” партияси вакили фойдасига ҳал бўлган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 255 та овоз (24,7 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 5 та овоз (1,1 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 9099 (54,8 фоиз);
- Синан Оғанга – 247 та овоз (1,4 фоиз).
Италияда Эрдўғанга 2424 киши, Қиличдорўғлига 7474 киши овоз берган. Қолган сайланувчиларнинг умумий овози 223 тани ташкил этган.
Японияда Қиличдорўғли Эрдўғандан қарийб икки баравар кўп овоз йиғишга муваффақ бўлган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 966 та овоз (33,1 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 58 та овоз (1,9 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 1800 (61,6 фоиз);
- Синан Оғанга – 94 та овоз (3,2 фоиз).
Уммон султонлигида 643 нафар сайловчи овоз берган. Натижалар қуйидагича:
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 198 та овоз (30,7 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 10 та овоз (1,5 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 420 (65,3 фоиз);
- Синан Оғанга – 15 та овоз (2,3 фоиз).
Испанияда Қиличдорўғли жуда катта устунликка эриша олган. Уни Испаниядаги турклардан овоз берганларнинг 82 фоизи қўллаган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 565 та овоз (16 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 23 та овоз (0,6 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 2882 (82 фоиз);
- Синан Оғанга – 42 та овоз (1,1 фоиз).
Сингапурда ҳам Эрдўған ва Қиличдорўғли ўртасида жуда катта фарқ юзага келган. Қиличдорўғли умумий берилган 573 та овоздан 492 тасини ўзиники қилган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 61 та овоз (10,6 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 6 та овоз (1 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 492 (85,8 фоиз);
- Синан Оғанга – 14 та овоз (2,4 фоиз).
Ирландияда юқорида келтирилганлар ичида Эстониядан кейинги энг юқори натижа қайд этилган. Яъни Қиличдорўғли 86,7 фоиз билан Ирландияда яшаётган туркларнинг катта қисмининг овозини йиғган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 353 та овоз (7,5 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 73 та овоз (1,5 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 4069 (86,7 фоиз);
- Синан Оғанга – 196 та овоз (4,1 фоиз).
Исроилда Эрдўғанни қўлловчилар роппа-роса 25 фоизни ташкил этган. Қиличдорўғли бу ерда ҳам анчагина кўп фарқ балан Эрдўғандан устунлик қилган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 250 та овоз (25 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 8 та овоз (0,8 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 629 (62,9 фоиз);
- Синан Оғанга – 113 та овоз (11,9 фоиз).
Нисбатан камроқ туркияликлар яшайдиган Янги Зеландияда Инже ва Оған 3 тадан овоз олган. Эрдўғанга 44 та, Қиличдорўғлига 269 та овоз берилган.
Швеция асосий сайланувчилар ўртасидаги фарқ 10 фоиздан кўпроқни ташкил қилган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 5651 та овоз (43,9 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 107 та овоз (0,8 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 6889 (53,6 фоиз);
- Синан Оғанга – 201 та овоз (1,5 фоиз).
60 мингга яқин туркиялик овоз берган Швейцарияда ҳам Қиличдорўғлига кўпроқ овоз олган.
- Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 24045 та овоз (40,3 фоиз);
- Муҳаррам Инжега – 423 та овоз (0,7 фоиз);
- Камол Қиличдорўғлига – 34337 (57,5 фоиз);
- Синан Оғанга – 811 та овоз (1,3 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 май куни Туркияда ўтказилган сайлов бюллетенларининг 100 фоизи бугун, 15 майда ҳисоблаб натижалар эълон қилинганди. Унга кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 49,41 %, Камол Қиличдорўғли 44,95 %, Синан Ўған эса 5,19 % овоз олган. Биринчи босқичда номзодлардан бирининг ғалабаси учун у камида 50 % овоз тўплаши керак. Демак, Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи турини ўтказиш эҳтимоли катта – бу жорий йилнинг 28 май куни бўлиб ўтиши мумкин.