АҚШ Қизил денгизда ҳусийларнинг кенг кўламли ҳужумини қайтарганини эълон қилди
Олам
−
09 Март
3136АҚШ ҳарбийлари ва унинг иттифоқчилари Қизил денгизда ҳусийларнинг 15 та учувчисиз самолётини уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
"Сана вақти билан 04:00 дан 06:30 гача ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида кенг кўламли дрон ҳужумини амалга оширди. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ва самолётлари, бир нечта коалиция Ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари ва самолётлари билан бирга 15 та дронни уриб туширди”, дейилади CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
CENTCOM маълумотларига кўра, дронлар "минтақадаги тижорат кемалари, АҚШ денгиз флоти ва коалиция кемалари учун дарҳол хавф туғдирган".
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган кемага қарши баллистик ракета зарбаси оқибатида Адан кўрфазида сузаётган тижорат кемасидаги уч экипаж аъзоси ҳалок бўлганди. 7 март куни Америка Қўшма Штатлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида иккита дронга зарба берди.
LiveБарчаси