АҚШ Исроилга 12 мингта ҳаво бомбаси етказиб беради

Олам

image

АҚШ Исроилга 12 минг дона ҳаво бомбасини сотишини маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, етказиб бериладиган қуролларнинг умумий қиймати 151,8 миллион долларни ташкил этади. Қарор хорижий ҳарбий савдо дастури орқали амалга оширилади.

Исроил сўраган ҳарбий юк таркибига оғирлиги 1000 фунт (тахминан 454 килограмм) бўлган BLU-110A/B туридаги умумий мақсадли бомба корпуслари киради. Улар зарур ёрдамчи ускуналар билан бирга етказиб берилиши режалаштирилган.

Давлат департаменти баёнотига кўра, мазкур қарор Исроил ва АҚШ Эрон билан боғлиқ кескинлик фонида ҳарбий ҳамкорликни давом эттираётган бир пайтда қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа армияси Теҳрон яқинида жойлашган махфий “Minzadexey” ядровий мажмуасига зарба берганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил ҳаво бомбаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг