АҚШ фонд бозори инқирозга юз тутмоқда – FT
Олам
−
07 Сентябрь
9752АҚШ фонд бозорлари иқтисодий ўсишнинг секинлашиши қўрқуви остида бир ярим йил ичидаги энг ёмон ҳафтани ўтказди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Нашр таҳлилчиларнинг фикрича, бунга инқирозга очиқчасига туша бошлаган Америка иқтисодиётининг хавфли ҳолати сабаб бўлмоқда. Шунингдек, жараёнга АҚШда президент сайловига оз қолган вақтда сиёсий беқарорлик қўрқуви ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Республикачилар вазиятдан сайлов дастаги сифатида фойдаланиб, умумий кайфиятга катта таъсир ўтказмоқда. Улар содир бўлаётган воқеаларга “Камоланинг қулаши” деб ном берган.
Таъкидланишича, биржа брокерлари демократлардан номзод Камола Ҳарриснинг маҳсулотларга давлат нархлари назоратини жорий этиш каби таклифларидан қўрққан, бу эса АҚШда ҳақиқий логистик бетартибликни келтириб чиқармоқда.
Демократлар, ўз навбатида, барча айбни республикачилардан номзод Дональд Трампга юкламоқда ва унинг радикализмидан инвесторлар ва тадбиркорлар қўрққанини айтмоқда.
Манбага кўра, давлат бюджетида 2,5 триллион доллар етишмовчилик бўлиб турганда, унинг қандай тўлдирилиши ноаниқ. Бюджет инқирози эса тез орада янада ёмонлашиши мумкин. Шу фонда республикачилар янги бюджетни тасдиқлашдан аввал сайловларда овоз берадиган муҳожирлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу вазиятда иккала рақобатчи томон ҳам юзага келиши мумкин бўлган инқироз учун жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ демократлар ҳокимият тепасида бўлганлиги учун бу вазиятга кўпроқ жавобгар ҳисобланади.