АҚШ F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитишга рози бўлди
Олам
−
19 Май 2023
5471Вашингтон украиналик учувчиларни тўртинчи авлод қирувчи самолётларида, жумладан F-16 самолётларида ўқитиш бўйича иттифоқчи ташаббусда иштирок этишга рози бўлди. Буни Хиросимадаги G7 саммитида АҚШ Президенти Жо Байден тасдиқлади. Бу ҳадқа Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган юқори мартабали мулозимига таяниб, Американинг CNN телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, машғулотлар катта эҳтимол билан фақат Европада бўлиб ўтади, бироқ унда АҚШ мутахассислари европалик иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан бирга қатнашади.
Шунингдек, Байден маъмурияти сўнгги ҳафталарда европаликларга АҚШ F-16 қирувчи самолётларини Европадан Украинага ўтказишга рухсат бериши ҳақида ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ украиналик учувчиларга F-16 қирувчи самолётларида машғулот ўташга рухсат бермаётган эди. АҚШнинг Европадаги ҳамкорларига украиналик учувчиларни фақат самолётнинг техник тили билан таништиришга ва тактика дарсларини ўтказишга рухсат берилганди.