АҚШ Эроннинг ядро дастурига оид маълумот учун $20 млн мукофот эълон қилди
Олам
−
15:08 556 1 дақиқа
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эроннинг ядровий дастури ҳақида маълумот тақдим этганлик учун 20 миллион долларгача миқдорда мукофот берилишини, шунингдек бошқа жойга кўчиб ўтишда ёрдам кўрсатиш имкониятини эълон қилди. Бу ҳақда CENTCOM’нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.
Хабарга кўра, “Адолатга кўмаклашиш учун мукофот” дастури доирасида Эроннинг ядровий дастури бўйича маълумотларга эга бўлган шахслар пул мукофоти ёки кўчиш учун ёрдам эвазига ушбу ахборотни бўлишишлари мумкин.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, гап Эрон ядровий дастури билан боғлиқ объектлар, ускуналар ва ходимлар ҳақидаги ахборот ҳақида бормоқда.
“Бундай маълумотларни тақдим этганлик учун 20 миллион долларгача миқдорда мукофот, шунингдек кўчиб ўтишда кўмаклашиш имконияти назарда тутилган”, дейилади хабарда.
CENTCOM, шунингдек, тегишли маълумотларни юбориш мумкин бўлган “Адолатга кўмаклашиш учун мукофот” дастурининг расмий веб-сайтига ҳаволани ҳам эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ расмийлари россиялик хакерлар ҳақида маълумот берганлик учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь