АҚШ Эронга санкцияларни юмшатиш эвазига русларга дрон беришни тўхтатишни таклиф қилди – FT

Олам

image

АҚШ Эронга санкцияларни юмшатиш эвазига Россияга учувчисиз самолётлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришдан бош тортишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Financial Times” ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Қатар ва Уммондаги билвосита музокаралар чоғида дронларни етказиб бериш масаласи кўтарилган.

“Бунга параллель равишда, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Эрон билан ядровий келишувни тиклашга интилаётган бир пайтда, томонлар маҳбусларни алмашиш бўйича музокаралар олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бунинг эвазига Вашингтон Эронга қарши янги санкциялар, шунингдек, мамлакат нефтига қарши жазо чораларини қатъий равишда қўлламасликка ваъда берган.

Шу билан бирга, Эрон учувчисиз самолётлар масаласини ҳал қилишдан ташқари, уранни 60 фоиздан юқори бойитишдан воз кечиши, Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни яхшилаши ва америкаликларга ҳужум қилмаслик мажбуриятини олиши керак.

Нашр билан суҳбатлашган эронлик мулозимнинг айтишича, Теҳрон Вашингтонга Европа давлатларини ҳам мамлакатга нисбатан санкциялар босимини юмшатишга кўндира олишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Теҳрон ва Вашингтон “5 га 5” форматида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон санкция дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг