АҚШ энди ҳеч кимга сиёсий бошпана бермайди – Оқ уй вакили

Олам

image

АҚШ эндиликда сиёсий бошпана сўровчиларни қабул қилмайди. Бу ҳақда кеча, 26 июнь куни Оқ уй аппарати раҳбарининг ўринбосари Стивен Миллер баёнот берди.

“Биз шундай келишувларни ишлаб чиқдикки, агар сиз бошпана сўраб мурожаат қилсангиз, биз сизни қабул қиладиган дунёдаги бошқа бирор мамлакатни топиб берамиз”, дейди у ва бу қарорни “жуда оддий ва ажойиб” деб атаган.

У, шунингдек, АҚШнинг Мексика билан чегарасида назоратни кучайтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.

“Жануби-ғарбий чегарада топшириладиган барча бошпана сўровлари доим сохта бўлади”, дейди америкалик мулозим.

Стивен Миллернинг айтишича, бошпана сўраб қилинган мурожаатларнинг аксарияти асоссиздир, чунки аризачилар гўёки ҳеч қандай таъқибларга учрамайди ва мамлакатга кириш учун шунчаки миграция тизимидан фойдаланади. У, шунингдек, бу каби мигрантлар АҚШга етиб боргунига қадар бошқа мамлакатларда бошпана сўраб ариза топширишлари керак бўлганлигини айтган.

Бундан ташқари, у ариза берувчиларнинг сезиларли қисмини иқтисодий мигрантлар ёки ижтимоий имтиёзлар қидириб юрган шахслар сифатида тавсифлаган, шунингдек, уларнинг кўпчилиги чегарани кесиб ўтиш учун жиноий тармоқлар хизматидан онгли равишда фойдаланишини таъкидлаб, буни “маънавий жиҳатдан қабул қилиб бўлмас ҳолат” деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Олий суди федерал чегара хизмати ходимларига Америка грин-картасига эга бўлган шахсларни депортация қилиш имконини берувчи қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг