АҚШ бугун Россиядан энергия ресурсларини импорт қилишни тақиқлайди – ОАВ

Олам

image

АҚШ бугун, 8 март куни Россиядан энергия импортига чекловни тасдиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” журналисти Эннмари Хордерн манбаларга таянган ҳолда маълум қилган. 

“Қўшма Штатлар бугун Россия энергия ресурсларини импорт қилишни тақиқламоқчи, деди менга манба. <. . . > Европа иттифоқчилари [чекловга] қўшилмайди, бироқ бу қарор Россия энергия ресурсларига АҚШдан кўпроқ боғлиқ бўлган Европа билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинган”,  деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида. 

Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлигининг ишонч билан ёзишича, “АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 8 март куни Украинадаги уруш фонида Россиядан АҚЧШга нефт етказиб бериш тақиқланганини эълон қилади”.  

Америка етакчисининг нутқи Вашингтон вақти билан 10:45 (Тошкент вақти билан 20:45)га белгиланган.

Шу билан бирга, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки аввалроқ Қўшма Штатлар глобал энергия бозорида етказиб беришни қисқартиришдан стратегик манфаатдор эмаслигини айтганди. 

Маълумот учун, 2021 йилда Россия нефтининг АҚШга етказиб берилиши 2020 йилга нисбатан 2,7 бараварга ошиб, 72,608 миллион баррелни ташкил қилган. Россиядан нефть маҳсулотлари импорти 1,5 фоизга ошиб, 172,586 миллион баррелга етган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар 19-25 февраль кунлари Россиядан нефть импортини нолга туширган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 март куни дунёнинг энг йирик нефть ва газ компанияларидан бири Shell Россия нефть ва газидан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатмоқчи эканини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг