АҚШ блокадаси Кубага 159 млрд доллар зарар келтирди
Олам
−
20 Октябрь 2023
9070Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья АҚШнинг мамлакатга қарши савдо-иқтисодий эмбаргоси орол иқтисодиётига жами 159 млрд доллар зарар етказган.
Куба расмийсининг сўзларига кўра, у Кубада аккредитациядан ўтган дипломатик корпусга 2022 йил мартидан 2023 йил февралигача АҚШнинг мамлакатга қарши эмбаргосининг оқибатлари ҳақида ҳисобот тақдим этган.
“Ушбу сиёсатнинг бутун давр мобайнида қўлланилиши оқибатида тўпланган зарар 159 миллиард долларни ташкил қилмоқда”, деди Паррилья.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар 1961 йилда Америка мулкини миллийлаштиришга жавобан орол давлати билан дипломатик алоқаларни узган эди.
Бир йил ўтиб (1962 йил 3 февраль) Вашингтон Кубага қарши савдо-иқтисодий эмбарго жорий этилганини эълон қилди. Уни бекор қилиш учун кураш Гавана ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
1992 йилдан бери Куба ҳар йили БМТ Бош Ассамблеясига Америка эмбаргосини бекор қилиш зарурлиги ҳақидаги резолюция лойиҳасини тақдим этиб келади. Жаҳон ташкилотига аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилиги ҳужжатни қўллаб-қувватлаш учун доимо овоз беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь