АҚШ Аляскага қўшимча куч юборади – “Politico”
Олам
−
21 Сентябрь
5446АҚШ ҳукумати Аляскага қўшимча кучларни жўнатмоқда, чунки улар Россия ва Хитой минтақада фаоллашганига ишонмоқда. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
“Россия ва Хитойнинг ҳарбий фаоллиги ортидан Аляска қирғоқларида кескинлик кучайгани сабабли АҚШ ҳарбийлари Аляска яқинида ўз мавжудлигини босқичма-босқич ошириб, эсминец ва узоқ масофали ракета тизими билан жиҳозланган армия бўлинмасини юбормоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, охирги бир ой ичида Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига жавобан Аляска қирғоқларига Sterett эсминеци жойлаштирилган. АҚШ армиясининг бир бўлинмаси узоқ Аляска оролига қўнган ва у ерда жойлашган қирувчи отряд шай ҳолатга келтирилган.
Манбага кўра, Америка томони бу қадамларни Россия ва Хитой кучларининг ҳаракатларига жавобан қилган.
Нашр аляскалик республикачи сенатор Ден Салливандан иқтибос келтиради. Унинг фикрича, Россия ва Хитой минтақада тез-тез манёврлар ўтказа бошлаган. Сенатор АҚШ ҳукуматини Аляскада ҳарбий инфратузилмани ривожлантиришга чақирган.
Шимолий Америка Аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги 13 сентябрь куни Аляска яқинида Россиянинг иккита ҳарбий самолётини кузатганини маълум қилди. Қайд этилишича, улар халқаро ҳаво ҳудудида қолиб, на АҚШ, на Канада ҳаво ҳудудига кирмаган.
LiveБарчаси