АҚШ ҳусийларнинг ерости қурол омборларига зарба берди

Олам

image

АҚШ кучлари Ямандаги ҳусийларнинг бешта мустаҳкамланган ерости қурол омборига зарба берди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг кеча, 16 октябрь куни маълум қилди.

Унинг айтишича, омборларда ҳусийлар минтақа бўйлаб фуқаролик ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиш учун ишлатадиган турли хилдаги “қурол компонентлари” бор.

Остиннинг сўзларига кўра, операцияда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-2 Spirit стратегик яширин бомбардимончи самолётлари иштирок этган.

“Бу Қўшма Штатларнинг душманларимиз қанчалик чуқур ер остида, ҳимояланган ёки мустаҳкамланган бўлишидан қатъи назар, уларни қўл остида ушлаб туришга интилаётган нишонларга зарба бериш қобилиятининг ноёб намойиши бўлди”, деди АҚШ Мудофаа вазири баёнотида.

Маълумот учун, 2023 йил октябрь ойидан бери Исроилга қарши қаратилган Эрон бошчилигидаги “қаршилик ўқи”нинг бир қисми бўлган Яман ҳусийлари Араб денгизи ва Боб ал-Мандеб бўғозида Исроил билан боғлангани айтилаётган хорижий кемаларга мунтазам ҳужум қилиб келмоқда. Бир нечта кемалар чўкиб кетган ва шикастланган. Ҳусийлар АҚШнинг бир нечта кузатув дронларини ҳам уриб туширишга муваффақ бўлган.

Илгари Қўшма Штатлар ҳусийларнинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг кемалари ва ҳарбий кемаларига ҳужумларига жавобан уларнинг нишонларига бир неча бор зарбалар берган. Исроил ҳам Яманни, жумладан, Ходейда портини бир неча бор бомбардимон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made