АҚШ “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариши мумкин

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”ни хорижий террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди. https://www.nbcnews.com/

Унга кўра, бу қарордан ягона мақсад янги ҳокимятни дунё тан олишидир.

Манбаларнинг таъкидлашича, гуруҳнинг террорчилар рўйхатидан олиб ташланиши “тез орада” амалга ошиши мумкин. Бироқ яна бир манба мунозаралар ҳали бошланғич босқичда эканини таъкидлаган.

Олдинроқ АҚШ амалдорларидан бири бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини таъкидлаган.

“Ҳозирги вақтда гуруҳга нисбатан сиёсатни ўзгартириш ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ, аммо маъмурият гуруҳ ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда”, деган у.

Қайд этилишича, агар гуруҳдан террорчилик мақоми олиб ташланса, гуруҳ раҳбари ҳақидаги маълумот учун бериладиган ўн миллион долларлик мукофот ҳам бекор қилинади.

Маълумот учун, “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” 2017 йилнинг 28 январида ташкил этилган. Ташкилот бир нечта давлатлар хусусан, Россия, Туркия, АҚШ давлатлари томонидан террорчи ташкилот деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрга ўтар кечаси “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи Дамашққа кириб келиб, Асад режимини қулатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Жо Байден Ҳаят Таҳрир аш-Шом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг