АҚШ ҳарбий вертолёти қулаши оқибатида беш аскар ҳалок бўлди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
5230Ўртаер денгизида АҚШ ҳарбий вертолёти қулаб тушди. Оқибатда беш нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 10 ноябрь куни кечқурун ўқув парвози вақтида содир бўлган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Аммо, аниқ айтиш мумкинки, вертолётнинг парвози фақат машғулотлар билан боғлиқ бўлган ва ҳеч қандай душманлик ҳаракати белгилари йўқ”, дейилади АҚШ қўмондонлиги баёнотида.
Маълумки, Исроил ва ҲАМАС ўртасида можаро бошланганидан бери Қўшма Штатлар Яқин Шарқ минтақасида ҳарбий иштирокини оширди.
Хусусан, у ерга USS Jerald Ford авиаташувчиси юборилган.
“Биз Ўртаер денгизида беш нафар америкалик ҳарбий хизматчининг фожиали ҳалок бўлганидан қайғурамиз”, дейди Остин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки ўриндиқли самолёт машғулот парвози вақтида ҳалокатга учраганди.
LiveБарчаси