АҚШ ҳарбий сув ости кемаларининг деярли 40 фоизи таъмирда ётибди
Олам
−
12 Июль 2023
3868АҚШ ҳарбий сув ости кемаларининг қарийб 40 фоизи – 49 тадан 18 таси кемасозликдаги кечикишлар туфайли таъмирланмоқда. Бу ҳақда кеча, 11 июль куни АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати тақдим этган статистик маълумотларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кутганидан деярли икки баравар кўп.
"Жорий йил ҳолатига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 49 та ҳужум сув ости кемасидан 18 таси – 37 фоизи ишламаяпти. Бу АҚШни Хитойнинг сон жиҳатидан устун флоти билан солиштирганда катта ноқулай аҳволга солиб қўяди", дейилади хабарда.
Конгресснинг денгиз таҳлилчиси Рональд О’Руркнинг сўзларига кўра, техник хизмат кўрсатишдаги кечикишлар хизматдаги ядровий сув ости кемалари сонини сезиларли даражада қисқартирган.
Ўз навбатида, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари денгиз тизимлари қўмондонлиги режалаштириш, материаллар мавжудлиги ва кемасозлик заводининг ишини ҳавола қилган. Шунингдек, қўмондонлик техник хизмат кўрсатиш кечикиши билан боғлиқ омилларни бартараф этиш бўйича ташаббусларни бошлагани хабар қилинган.
“Эълон қилинган статистик маълумотлар кемасозлик заводларининг эски жиҳозлари ва самарасиз режалаштириш билан флотни сақлаб қолиш учун курашаётганини ҳисобга олсак, умуман ажабланарли эмас”, деган Ҳукумат Ҳисоб палатаси вакили Чак Янг.
LiveБарчаси