АҚШ Ҳамдўстликни “бузмоқчи” – МДҲ Бош котиби

Олам

image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев АҚШнинг Ҳамдўстлик давлатларини Россиядан “ажратиш” истаги борлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС эълон қилган интервьюда хабар қилинди.

Лебедев Американинг МДҲдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлари мавжудлиги ҳақида фикр билдирган.

“Яқинда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби (Энтони Блинкен)нинг Марказий Осиё мамлакатларига қилган сўнгги ташрифлари ва баёнотлари МДҲни бузиш, МДҲни йўқ қилиш, Ҳамдўстлик давлатларини парчалаш истаги жуда катта эканидан далолат беради. Бу, албатта, бизни хавотирга солмаслиги мумкин эмас. Бу борада Ҳамдўстлик мамлакатларимизга қилинаётган босимга қарши туриш учун ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда”, дейди у.

Шунингдек, бош котиб МДҲ узоқ йиллар давомида сақланиб қолинишини, тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳам иқтисодиётнинг изчил ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ МДҲ Сергей Лебедев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг