АИ-80 бензин нархи ошди

Жамият

image

“Ўзбекнефтгаз” компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи оширилди ва 6 800 сўм (4,3 фоизга) этиб белгиланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил бошига нисбатан нефть хомашёси котировкаси 1,3 баробарга (1 баррели учун 115 доллар), Европа давлатларида АЁҚШдаги бензин чакана нархи 1,2 – 2,0 баробарга ошиб тарихий антирекордлар янгиланган.

“Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар томонидан автомобиль бензини биржа савдолари орқали реализация қилинади. Бунда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автобензин маҳсулотининг барча ҳажмлари Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржасига арзон бошланғич нархларда жойлаштириб келинмоқда: 1 тоннаси учун барча солиқлар билан бирга 3 млн сўм.

Шу билан бирга, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг биржа савдоларидаги ўртача нархи йил бошида 1 тоннаси учун 7,0 – 7,3 млн сўм (1 литри учун 5 300 – 5 500 сўм) миқдорида шаклланган бўлса, бугунги кунда 8,4 – 8,7 млн сўм (1 литри учун 6 300 – 6 500 сўм) миқдорида шаклланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган  йилнинг 17 декабрь кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида “АИ-80” маркадаги бензин 6 890 сўмдан арзонлаштирилиб, 1 литр ёқилғи 6 500 сўм нархида сотувга чиқарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг