Агуэро Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

Спорт

image

“Манчестер Сити” жамоаси афсонаси, аргентиналик собиқ ҳужумчи Серхио Агуэро “шаҳарликлар” келажакда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга тўлиқ ишонишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Агуэро “City Xtra” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Агуэро Ҳусановни алоҳида мақтаб, унинг жамоа ҳимоясидаги роли тобора ортиб бораётганини айтган.

“Абдуқодир Ҳусанов бу мавсум жуда яхши ўйинлар ўтказди. Мослашув жараёнидан ўтди ва энди натижасини кўряпмиз. У жуда кучли, тезкор ва яккакурашларда устун. Атиги 22 ёшда – бу эса келгуси йилларда “Сити” учун ажойиб ҳимоячи бўлишини англатади”, дейди Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.

Шунингдек, Агуэро 2025 йил январида “Сити” билан шартнома имзолаган Ҳусанов дастлаб “Челси”га дебют учрашувида бироз қийналгани, бироқ бир қатор асосий футболчиларнинг жароҳати сабаб бош мураббий Пеп Гвардиола унга имконият бергани ва Ҳусанов эса бундан унумли фойдаланиб, қисқа фурсатда ўзини ишончли марказий ҳимоячи сифатида намоён қила олганини эътироф этган.

Маълумот учун, Абдуқодир жорий мавсумда Англия клуби таркибида барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ англиялик журналист Жеронимо Морганс Абдуқодир Ҳусановни “Ливерпуль”га қарши ўйинини юқори баҳолаб, фидойилигини пўлатдан ясалган одамга қиёслаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Агуэро “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг