Аграр университетининг яна бир филиали очилади
Жамият
−
20 Август 2019
8207Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Тошкент давлат аграр университети ва Нукус, Андижон, Термиз филиаллари тузилмасини қайта кўриб чиқиб, тасдиқланишини таъминлайди;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз, Андижон шаҳарларида филиаллари очилган.