Аграр университетининг яна бир филиали очилади

Local

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Тошкент давлат аграр университети ва Нукус, Андижон, Термиз филиаллари тузилмасини қайта кўриб чиқиб, тасдиқланишини таъминлайди;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз, Андижон шаҳарларида филиаллари очилган.


Rate Count

92

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic