Афсонавий Хавига бош мураббийлик таклиф этилди
Спорт
−
04 Май 2019
5221Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хавига испан премьероси вакили “Бетис” клубидан жамоани бошқариш таклифи тушди.
Хабарингиз бор, футбол афсонаси ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” клуби таркибида охирги мавсумини ўтказмоқда.
Аммо AS нашри журналисти Хави Мигел футбочининг “Бетис”ни бошқариши мумкин эканлигини рад этмоқда. У тарқатган маълумотларга кўра, испан футболчиси Қатардаги фаолиятини яна бир йил давом эттиради.
Маълум бўлишича, “Ал Саад” клуби Хави билан 2020 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Эслатиб ўтамиз, Хави шу мавсумда жамоаси билан илк бор Қатар чемпионлигини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь