Афсонавий футболчи Марадона шифохонага тушиб қолди
Спорт
−
03 Ноябрь 2020
56581986 йили жаҳон чемпиони бўлган, аргентиналик футболчи Диего Марадона шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ESPN хабар берган.
60 ёшли Марадонанинг даволовчи шифокори унинг саломатлиги хавф остида эмаслигини, бемор исталган вақтда шифохонадан чиқиши мумкинлигини маълум қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, Марадонада унинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиши мумкин бўлган психологик муаммолар мавжуд.
Маълум бўлганидек, афсонавий футболчининг шифохонага ётқизилиши коронавирус билан боғлиқ эмас.
Маълумот учун, Марадона 30 октябрда 60 ёшини нишонлаган. Ҳозирда у Аргентинанинг "Химнасия" футбол клуби бош мураббийи ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь