Арқадағдан мулозимларни мазаҳ қилувчи янги қарор
Олам
−
06 Февраль 2020
25173Туркманистоннинг Лабоп регионида 40 ёшдан катта эркак амалдорлар эндиликда оқ соч билан юриши мажбурий этиб белгиланди. Шу тариқа амалдорларнинг ташқи кўриниши Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовдек бўлиши керак.
Таъкидланишича, амалдоларга, мактаб ва шифохоналар ходимларига сочини бўяш тақиқланади. Сочининг ўз ранги қолган амалдорлар уни оққа бўйяши керак. Қачонки Президент ҳудудга келганда уни фақатгина оқ сочли амалдорлар кутиб олиши лозим.
Маълумот учун, Туркманистонда машиналар ва бинолар ҳам оқ рангда бўлиши қаътий белгилаб қўйилган. 2019 йилда Туркманистонда бюджет ташкилотлари Арқадағнинг оқ сочдаги портретини сотиб олишга мажбурланганди.
Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов ўтган йили ўлдига чиқарилганидан кейин бўялмаган оқ сочлар билан ОАВда кўриниш берганди.