Африканинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси аниқ бўлди
Спорт
−
13 Январь
3787Британиянинг “FourFourTwo” журнали Африка Миллатлар Кубоги олдидан тарихдаги энг яхши африкалик футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рейтингда мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ етакчилик қилмоқда.
Кучли учликдан икки нафар собиқ ҳужумчи – Жорж Веа ва Самуэль Это'О жой олди. Тўлиқ жадвалга умумий 32 нафар футболчи киритилган.
Африканинг энг яхши 10 нафар футболчиси:
Муҳаммад Салоҳ (хужумчи, Миср);
Жорж Веа (ҳужумчи, Либерия);
Самуэль Это'О (хужумчи, Камерун);
Диде Дрогба (хужумчи, Кот-д'Ивуар);
Яя Туре (ярим ҳимоячи, Кот-д'Ивуар)
Садио Мане (хужумчи, Сенегал);
Риёд Маҳрез (хужумчи, Жазоир);
Абеди Пеле (ярим ҳимоячи, Гана);
Майкл Эссен (ярим ҳимоячи, Гана);
Жей Жей Окоча (ҳужумчи, Нигерия).
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жорий клуби билан шартномаси кейинги йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” Салоҳнинг қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси