Африкада сўнгги 40 йил ичида кузатилмаган ҳодиса рўй берди
Олам
−
14 Апрель 2020
18992Эфиопияда чигирткалар 200 минг гектар ҳосилни вайрон қилди. Шу сабаб миллионга яқин одам очлик хавфи остида қолди. Бу ҳақда БМТ баёнотида маълум қилинди.
Ҳисоботда таъкидланишича, одамларга молиявий ёрдамдан ташқари уруғлар ва ўғитлар керак. Бундан ташқари, ичимлик суви масаласида ҳам муаммолар пайдо бўлган. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур чора-тадбирлар ишлаб чиққан, аммо уни кенг кўламда қўллаш учун маблағ ва ишчи кучи етишмайди.
Миллиардлаб ҳашаротлар аллақачон Шарқий Африканинг кенг ҳудудларини, шу жумладан, Эфиопия, Сомали, Кения, Жибути, Эритрея, Танзания, Судан, Жанубий Судан ва Угандани қамраб олган. Мутахассислар ғайриоддий миқдордаги чигирткаларни сўнгги 40 йил ичида мисли кўрилмаган ёғингарчилик мавсуми билан боғлашмоқда.
Таъкидланишича, ҳашаротлар буғдой ва маккажўхори экинларини йўқ қилди. Вазият коронавирус келтириб чиқарган инқироз туфайли янада кучаймоқда.
LiveБарчаси